Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Холанд янги довонлар сари одимламоқда

Баҳо:
+ | -

Холанднинг кечаги рекорди ҳақида қисқача тўхталамиз.

Ҳар бир ўйинга 1,14 гол - Премьер-лигада ҳеч қачон бундай ҳужумчи бўлмаган!

Эрлинг Холанд Премьер-лигада бир мавсумда урилган энг кўп гол рекордини такрорлади.  «Лестер» билан ўйинда норвегиялик футболчи АПЛдаги 31 ва 32-голларини киритди. Салоҳ 2017/2018 йилги мавсумда ҳам худди шундай рақамга эга бўлган. Премьер-лига бир мавсуми 38 турлик форматга ўтганидан буён бошқа ҳеч ким бунча кўп гол ура олмаган.

42 тур ўйналган АПЛда Энди Коул 1993/1994 йилги мавсумда «Ньюкасл» сафида 34 та гол урган бўлса, орадан бир йил ўтиб Алан Ширер «Блекберн» сафида ҳам худди шундай натижага эришган. Шундай қилиб, Холанд Салоҳнинг рекордини такрорлади, энди у қандай довон сари интилади?

33 гол - Премьер-лига (38 турлик формат) бир мавсумининг янги рекорди;
34 та гол – бутун турнир тарихидаги рекорднинг такрорланиши;
35 гол - янги мутлақ рекорд.
«Сити»ни Премьер-лигада яна саккиз тур кутиб турибди. «Брайтон», «Арсенал», «Фулхэм», «Вест Хэм», «Лидс», «Эвертон», «Челси» ва «Брентфорд» билан ўйинлар Холанд учун синов бўлади.

Холанд «Сити» сафида ҳар бир ўйинда ўртача биттадан кўпроқ гол урмоқда. Бироқ Гвардиола вақти-вақти билан иккинчи бўлимда ҳужумчини алмаштириб турибди, шунга қарамай норвегиялик футболчи ўз ишини қилишда давом этмоқда. Кеча мураббий танаффус вақтида ҳужумчини алмаштирди.

Ҳозир норвегиялик ҳисобида 28 та ўйинда 32 та гол бор – бу ўртача ҳар бир ўйинга 1,14 та гол тўғри келишини билдиради. Премьер-лигадаги тўпурарларнинг ҳеч бири ҳали ўртача ҳар бир ўйинда биттадан кўп гол ура олмаган. Бунга энг яқин натижа Харри Кейн томонидан амалга оширилган - 0,97 та гол (2016/2017 йилги мавсумда 30 та ўйинда 29 та гол).

Киритилди: 14:59, 16.04.2023.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5373]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4159]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3347]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2556]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2452]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2230]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2068]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2057]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1732]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1647]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик