"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Италия чемпионатининг 30-тури доирасидаги "Монца"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) клуб раҳбарияти билан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда клуб президенти Стивен Чжан ва бош директор Жузеппе Маротта бошчилигидаги бошқарув кенгаши аъзолари иштирок этишди. Клуб жамоанинг сўнгги натижаларидан норози ва Симоне Инзаги вазиятни тўғирлашига умид қилмоқда. Индзагининг Милан клуби бош мураббийи сифатида келажаги Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Бенфика"га қарши ўйин натижаси ва жамоанинг келаси мавсумда Чемпионлар лигасига чиқишига боғлиқ бўлади, деб хабар беради Football Italia.
Италия А Сериясининг сўнгги бешта учрашувида “Интер” тўртта мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Жамоа А сериянинг кучли тўртлигидан тушиб кетди ва 30 ўйиндан кейин 51 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.