Шаҳарликлар таркибидаги аргентиналик икки форвард Серхио Агуэро ва Карлос Тевес 14 ойдан буён битта клубда бўлишларига қарамай, иккалалари бор йўғи 9 марта битта тандем ҳосил қилиб майдонга тушдилар, холос, аҳамиятлиси барча ўйинлардаги тандемда икки футболчидан бири гол урган.
Олдин улар турли сабабларга кўра бирданига майдонга туша олмаётгандилар. Агуэро ҳам энди жароҳатини даъволаб бугунги ўйинга тушишга тайёр. «Манчестер Сити» устози Роберто Манчини уларнинг бугун бирга тушиши лондонликларга қийин бўлишини таъкидлади.
«Агуэро ва Тевес бирга ўйнай олмаётгандилар. Менимча, икки аргентиналик бир-бирини яхши тушунади ва, албатта, яхши ўйнайди. Шу сабабли мен тўрт ўйиндан буён Серхио Агуэронинг йўқлиги учун ҳафа эдим. Мавсум бошида унинг қобилиятларидан фойдаланиш жуда мухим эди. Агуэро жарима майдончаси ичида жуда тезкор ва кучли футболчи. У эндигина 24 ёш бўлишига қарамай шаҳарликларнинг тўпурарига айлана олди. Бу ерга келган илк мавсумдаёқ ўзининг қандай қобилият соҳиби эканлигини исботлай олди».
«Бизда Балотелли ва Жеко билан тўртта ҳужумчи бор. Улардан истаганимни майдонга тушуришим мумкин. Бу танловга боғлиқ. «Манчестер Сити»нинг ҳужум чизиғида муаммолар йўқ, биз ҳужумчи сотиб олишга муҳтож эмасмиз. Бугун бизнинг бундай ҳужумчилар билан ўйнашимиз лондонликларга қийинчилик туғдириши табиий ҳол»,- дейди Роберто Манчини.