Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

Де Брюйне жамоадошларини хушёрликка чақирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне «Бавария»га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Хосеп Гвардиола жамоаси Мюнхенга 3 та гол фарқи билан йўл олади, бироқ бельгиялик «шаҳарликлар»ни хушёрликка чақирди: «Олдинда узоқ йўл бор. 95 дақиқада кўп нарса содир бўлиши мумкин.

Футболдаги ақл бовар қилмас натижалар ҳақида ҳамма эшитган, шунинг учун бизнинг вазифамиз - ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиш.

Ҳаммасини нолдан бошлаш керак ва бу қийин бўлишини биламиз. Биз устунликни сақлаб қолишга интилмасдан, қўлимиздан келганича ўйнашимиз керак.

«Бавария»да жуда кўп ажойиб ўйинчилар бор», - дея Де Брюйненинг сўзларини келтиради The Independent.

Киритилди: 05:08, 17.04.2023.
Ўқилди: 1541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.