Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

АПЛ. Амалдаги чемпион яна очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг навбатдаги 5-турининг яна бир марказий учрашувида амалдаги чемпион «Манчестер Сити» ўз уйида Лондоннинг «Арсенал» клуби билан 1:1 ҳисобидаги дуранг натижани қайд этди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида мезбонлар ҳимоячиси Жолеон Лескотт Давид Сильванинг пасидан кейин гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Бироқ бу минимал ҳисобни мезбонлар ўйин охирига қадар ушлаб қола олишмади.

Иккинчи бўлимда анча фаол ўйин кўрсатган «канонирлар» 82-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. Бурчак зарбасидан кейин етказиб берилган тўпни қайтариб юборишда Жолеон Лескотт хатога йўл қўйди ва тўпни Лоран Косьелнига тақдим этиб қўйди. Косьелни эса бундай қулай вазиятда ортиқча қийинчиликсиз ҳисобни тенглаштирди.

Қолган дақиқаларда «Сити» вакиллари ҳужумга зўр беришди. Компани қайчи услубида дарвозани ишғол қилишимумкин эди. Бироқ Манноне бу вазиятда жамоасини қутқарди. Ўша вазиятда тўпга эга чиққан Агуэро эса жуда қулай имкониятда ноаниқ зарба берди. Шунингдек Жервиньода яхши имконият бўлиб, у жамоасига ғалабани олиб бериши мумкин эди. Бироқ ивуарлик футболчининг зарбаси ҳам ноаниқ кўриниш олди.

Дуранг натижа оқибатида иккала жамоанинг очколари сони 9тага етди ва улар турнир жадвалида бироз паслашга мажбур бўладиган бўлишди.

АПЛ. 5-тур
МАНЧЕСТЕР СИТИ - АРСЕНАЛ — 1:1 (1:0)
Голлар: Лескотт (40) – Косьельни (82).
 
"Манчестер Сити": Жо Харт, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Хави Гарсия, Яҳё Туре, Сильва, Синклэйр (Родуэлл, 46), Жеко (Тевес, 68), Агуэро (Балотелли, 85).
"Арсенал": Манноне, Женкинсон, Мертесакер, Косьельни, Гиббс, Артета, Диаби (Жиру, 71), Рэмзи, Касорла, Подольски (Уолкотт, 72), Жервиньо.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:04, 23.09.2012.
Ўқилди: 4065 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.