Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Фергюсон: «Шелви қизил карточкада мени айблашга уринди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жонжо Шелви қизил карточка олиб майдонни тарк этаётганида «Манчестер Юнайтед» устози Сер Алекс Фергюсонга бармоғини ўқталиб, ўзининг қизил карточка олишида унинг айби бордай ҳаракат қилганди. Шотландиялик мутахассис ўйиндан кейин BBC га берган интервьюсида бу ҳақида тўхталиб ўтди:

«Шелвининг қизил карточка олиб, майдондан четлатилиши ҳақли бўлди. Чунки у жуда хавфли ўйин кўрсатганди. Мен Жонни Эванс тўпга бораётгани кўрдим, ҳакам ортиқча қарор қабул қилди деб ўйламагандим. Шелви эса майдондан чиқиб кетаётиб, мени айбдор қилиб кўрсатгандай бўлди, гўёки мен ҳакамнинг қарорига таъсир кўрсатдим. Футболчи ўз хатти-ҳаракати учун ўзи жавобгар, бу ҳақида савол бўлиши мумкин эмас».

Тажрибали мутахассис «Энфилд Роуд»да қўлга киритилган ғалабадан кўнгли тўлмаганлигини ҳам эътироф этди:
«Бу ўйинда биз ажойиб натижага эришдик, лекин яхши ўйин кўрсата олмадик. Биринчи бўлимда «Ливерпуль» тўлиқ устунликка эга бўлди. Иккинчи бўлимда эса биз, албатта, уларнинг 10 киши бўлиб қолиши ҳам ўйинга ўз таъсирини кўрсатди. Ғалаба ўз номи билан ғалаба. Биз ундан хурсандмиз, ўйин сифатидан эмас», дейди Сер Алекс Фергюсон.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 22:50, 23.09.2012.
Ўқилди: 4296 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.