Лондоннинг “Арсенал” клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте билан шартнома имзоламоқчи.
32 ёшли франциялик ярим ҳимоячи “Арсенал”га текинга ўтиши мумкин, чунки унинг “Челси” билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Ярим ҳимоячи 2016 йилдан буён "кўклар" сафида тўп сурмоқда.
Канте жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида тўртта ўйинда иштирок этди.