Лондонликликлар «Этихад Стэдиум»да бўлиб ўтган қийин учрашувда бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдилар. «Арсенал» устози Арсен Венгер ўйиндан сўнг ўз фикрини қуйидагича ифодалади.
«Гарчанд, биз ван Перси ва Сонг каби футболчиларни сотиб юборган бўлсакда, бугун ажойиб ўйин намойиш қилдик. Манчестерликлар билан меҳмонда дуранг қайд этишимиз, ўзимизга бўлган ишончимизни ортишига сабаб бўлди».
«Агар доимий тарзда шундай ўйин намойиш қилсак, 2004 йилдаги ўрнимизга яна қайта оламиз. Лекин биз ҳали мукаммал жамоага айланмадик, яна ўз устимизда ишлашимиз керак. Ишонаманки, бизда чемпионлик бўлишга имконият бор», дея франциялик мутахассис Sky Sports га интервью берди.