Испания чемпионатининг 5-туридан ўрин олган «Райо Вальекано» ва «Реал» учрашуви стадионда юзага келган муаммо туфайли кечикмоқда. Бу ҳақда «Марка» нашри хабар тарқатди.
Манбанинг маълум қилишича, ҳозир чироқ йўқ. Номаълум шахслар стадионга электр токини етказиб берувчи кабелларни узиб кетганини айтишмоқда. Ҳозирча хавфсизлик ходимлари мухлисларни стадионга киритаётгани йўқ.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланиши лозим эди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, учрашув эртага душанба куни кундузги вақтга қолдирилиши мумкин.