Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Қониқарсиз натижа, оилавий шароит ва соғлиқ билан муаммо. Суперлиганинг дастлабки 5 та турида тўрт мураббий истеъфога чиқарилди

Баҳо:
+ | -

“Турон” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилди. Ашурматов Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсумида ўз вазифасидан озод этилган тўртинчи мураббийга айланди. “Дарё” жорий мавсум лавозимини тарк этган мураббийлар ҳақида сўз юритади.

Луисма Эрнандес (“Металлург”)

“Металлург”нинг испаниялик мураббийи Луисма Эрнандес Суперлига 3-туридан кейин оилавий шароити туфайли истеъфога чиқди. Жамоа бунгача 1-турда “Нефтчи”га, 2-турда эса “Навбаҳор”га йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Тошкент вилояти клуби 3-турга келиб, мусобақадаги илк ғалабасини “Қизилқум”га қарши ўйинда қўлга киритганди.

Эрнандеснинг ўрнини черногориялик мураббий Веско Стешевич эгаллади. Янги мураббий қўл остида жамоа 1 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди.

Ҳаким Фузайлов (“Бухоро”)

Ўзбекистон Суперлигаси 2023 йилги мавсумини “Бухоро” мураббийи сифатида бошлаган Ҳаким Фузайлов 4-турдан сўнг саломатлиги туфайли ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқди. Бухороликлар Фузайлов қўл остида 1 та ғалаба ва 3 та мағлубият қайд этди. Жамоа “Турон” устидан ғалаба қозонган бўлса, “Қизилқум”, “Насаф” ва “Сурхон”га мағлуб бўлди. Улуғбек Бақоев “Бухоро” жамоаси бош мураббийига айланди. Ҳаким Фузайлов эса клубда маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритадиган бўлди.

Ёрқин Назаров (“Сўғдиёна”)

“Сўғдиёна” мураббийи Ёрқин Назаров ҳам Суперлига 4-туридан кейин истеъфога чиқди. Бунгача жиззахликлар 1 дуранг ва 3 мағлубият қайд этиб, турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётганди. Жамоа “Олимпик” билан дуранг ўйнади, “Бунёдкор”, “Нефтчи” ва “Навбаҳор”га мағлуб бўлди. Клубда Ёрқин Назаровнинг ўрнини Иван Бошкович эгаллади.

Бахтиёр Ашурматов (“Турон”)

“Турон” жамоаси мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган “Нефтчи”га қарши учрашувдан олдин истеъфога чиқарилди. Яйпан клуби мусобақада 3 мағлубият ва 2 дуранг қайд этиб, турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. “Турон” Ашурматов қўл остида “Бухоро”, “Насаф” ва “Олимпик”ка мағлуб бўлган бўлса, “Бунёдкор” ва “Сурхон” билан дуранг ўйнади. “Нефтчи”га қарши учрашувда Яйпан клубини жамоада ишлаб келган мураббийлар Миржалол Жўраев ва Азизхон Исомиддиновлар бошлаб тушади.

Чемпионатнинг эндигина 5 тури ортда қолди ва ҳозирга қадар 4 нафар мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Маълумот учун, бутун бошли 2022 йилги мавсум давомида 11 нафар мураббий ўз лавозимидан озод этилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:23, 17.04.2023.
Ўқилди: 1778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.