Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария
14/07 23:59 Франция - Испания

ЎФА “Бунёдкор” — “Насаф” учрашувидан кейин юзага келган жанжал бўйича тартиб-интизом иши очди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси Суперлига 6-тури доирасида ўтган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган вазиятни кўриб чиқади, дея хабар қилмоқда ташкилот матбуот хизмати.

Баёнотида қайд этилишича, ЎФА ва ПФЛ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ мавжуд видеоматериаллар ҳамда учрашув расмийларининг ҳисоботини ўргани чиқмоқда.

“Барча маълумотлар тартиб-интизом қўмитасига тақдим этилади. Айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади”, — дейилади ЎФА баёнотида.

“Бунёдкор” футболчилари 90+6-дақиқада гол урганидан кейин голни қаршилик мухлислар ёнига бориб нишонлади ва шундан кейин футболчилар ўртасида тортишув келиб чиқди. Ҳакам ҳуштаги чалинганидан кейин ҳам тортишув давом этди. Маълум вақт футболчилар тинчланди.

“Бунёдкор” сардори Даврон Эргашевнинг эмоционал ҳайқириқлари майдонни тарк этаётган “Насаф” вакилларига ёқмади ва ўртада яна жанжал бошланди. Трибуналар остида ҳам икки жамоа вакиллари узоқ вақтгача бир-бирини ҳақоратлаган ҳолда жанжаллашишда давом этди. Вазиятга хавфсизликни муҳофаза қилувчи орган ходимлари аралашди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:31, 17.04.2023.
Ўқилди: 4750 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Атлетико" Альваресни қанчага сотишга тайёрлиги маълум бўлди [4989]

Аргентина терма жамоаси Англияга қарши ярим финал олдидан ФИФАга мурожаат қилди [3580]

Моуриньо "Реал"даги илк машғулотга 11 нафар футболчини чақирди [3461]

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026да Роналдуга "бойкот" эълон қилгани учун танқид қилинди [2893]

3,5 миллиондан ортиқ киши Аргентина терма жамоасини мундиалдан четлатишни талаб қилган петицияни имзолади [2026]

Фермин Лопеснинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [1970]

Моуриньо «Реал»нинг истиқболли футболчисига имконият беради [1560]

«Манчестер Юнайтед» Гринвудни қайтариб олишдан воз кечди [1543]

Винисиуснинг «Реал» билан янги шартнома бўйича талаблари маълум бўлди [1542]

Это’О: "Мбаппе барча даврларнинг энг буюк француз футболчиси сифатида тўлиқ тан олиниши учун яна нима қилиши керак?" [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик