Премьер-лига ўйинчиси бўлган Найл Ренжер кеча машуқасининг уйига бостириб кириб, жанжал кўтарганликда айбланмоқда. Полициячилар Шимолий Лондонда Энфилдда айланиб юрганларида қаттиқ товушни эшитганлар. Шундан сўнг улар дарҳол воқега жойига етиб борганлар.
Маълум бўлишича, бу товуш эшикнинг синдирилиши натижасида ҳосил бўлган экан. Айтишларича, полициячилар биринчи қаватдаги уйга кирганларида эркак кишининг «Мен сени севаман» деган овози эшитилаётган экан. Ичкарига киргач эса қўрқувдан қалтираётган қизни топишган. Жанжалнинг «қаҳрамони» «Ньюкасл»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Найл Ренжер эса воқеа жойида ҳибсга олинган. Футболчининг Range Rover русумидаги машинаси ҳам жанжал содир бўлган уйнинг яқинидан топилган. Полициянинг айтишича, «Ньюкасл» футболчисининг иши бугун судда кўриб чиқилади.