“Рома” ўзининг расмий сайтида бош директор Пьетро Берардини ишдан бўшатганини эълон қилди.
Функционернинг истеъфога чиқиш сабаблари кўрсатилмаган.
Апрель ойи бошида Италия молия гвардияси ходимлари клуб штаб-квартирасида тинтув ўтказгани ва ҳужжатларни олиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, “Лацио” ва “Салернитана”га қарши ҳам тергов ишлари олиб борилмоқда. Ишга алоқадор уч клубнинг амалдаги ва собиқ директорлари ҳам тергов остида.
Рўйхатга олинган клублар 2017 ва 2021 йиллар оралиғида ўйинчиларнинг трансферлари нархини ошириб юборганликда гумон қилинмоқда.