Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Интер" Фирминони Лукакуга ўринбосар деб ҳисобламоқда

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Роберто Фирмино фаолиятини "Интер"да давом эттириши мумкин, деб хабар беради Gazzetta dello Sport.

Олдинроқ "Интер" ижара асосида ўйнаётган Ромелу Лукакуни сотиб олмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Манбанинг хабарига кўра, миланликлар раҳбарияти белгиялик футболчининг ўрнига номзодлар рўйхатини аллақачон тузиб бўлган, унинг таркибига Фирмино ҳам киритилган.

Март ойида бразилияликнинг агенти ҳужумчининг шу ёзда "Ливерпул"дан кетишини эълон қилганди. Фирмино жорий мавсум “Ливерпуль” сафида барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:52, 18.04.2023.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.