Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Вадим Абрамов: «Кубок баҳслари – яхши савияга кўтарилиш учун энг қисқа йўл»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» — «Қизилқум» (1:0) ўйинидан кейин Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Биринчи бўлимда кутилган ўйинимизни кўрсата олмадик. Иккинчи бўлимда эса нисбатан мазмунли ўйин намойиш этдик. Рақиб Суперлига жамоаси бўлса-да, улардан ҳеч бир жабҳада қолишмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда яна голлар киритиш учун вазиятларимиз бўлди. Гол ўтказиб юборганимиз ҳам хурсанд қилди. Умуман олганда, натижадан қониқдим, ўйин бўйича ҳали ишлаш лозим, тўлиқ ўйинни иккинчи бўлимдагидек ўтказиш керак.

— Танаффусдаги учта ўзгаришдан кейин жамоа ҳужумкор ўйин услубига ўтди. Бу ўйин олди режангиз эдими?
— Йўқ, гап шундаки ҳимоя ва майдон марказидан ҳужумга тўғри ўта олмаётгандик. Ўзгаришлар эса шу жиҳатдан тўғри ўйнашимиз учун фойдали бўлди.

— Бугунги ўйинда айнан нима сизга ёқмади, нимадан қониқмадингиз?
— Биринчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда ёмон ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда хатолар тўғриланди, таркибдаги аксарият ёш ўйинчиларга ҳам имконият бердик.

— «Орол» жамоаси ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. Жамоангиз 3-4 кун ичида тиклана оладими?
— Шунга умид қиламиз. Ҳа, 4 кундан кейин «Орол»га қарши ўйин. Пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз.

— «Динамо» сўнгги йилларда кубок баҳсларига жиддий эътибор қаратмаётганди. Айтингчи, бу мавсум Ўзбекистон кубогида қандайдир вазифа қўйилганми?
— Энг аввало, биз гуруҳдан чиқишни мақсад қилганмиз. Шундан кейин вазифалар ҳақида гапириш мумкин. Кубок баҳслари – яхши савияга кўтарилиш учун энг қисқа йўл. Ўйлайманки, турнирда иштирок этаётган ва зафар қучаётган ҳар қандай жамоа ўша мусобақада ғолиб чиқишни истайди. Биз ҳам бундан мустасно эмасмиз. Буни қанчалик уддалай олишимизни вақт кўрсатади.

— Ўтган мавсум ҳимоядаги муаммолар ҳақида такрор ва такрор гапирган эдингиз. Бу муаммони бартараф эта олдингизми, ҳимоядан кўнглингиз тўқми?
— Чемпионат ва кубок ўйинларида сўнгги баҳсларда ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбормадик, демак ҳозирча кўнглим тўқ.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:56, 18.04.2023.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3382]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2487]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2034]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1847]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1839]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1783]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1709]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1663]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1638]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1543]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.