Кириш Регистрация

«Бунёдкор» кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» ҳамда «Бухоро» клублари ўртасидаги учрашув бугун Тошкентдаги «ЖАР» стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимнинг бошларида голга тортадиган хавфли вазиятлар деярли бўлмади. 15-дақиқада ўнг қанотда Акмал Шораҳмедов томонидан бошланган ҳужумни Шавкат Саломов гол билан якунлашга уриниб кўрди. Лекин унинг берган зарбаси анча юқоридан кетди. Ўйиннинг 21-дақиқасида амалга оширилган бурчак тўпидан сўнг Лутфулла Тўраевда ҳам гол уриш учун ажойиб имконият бўлганди. Аммо «Бунёдкор» футболчиси ушбу вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Бухороликлар камдан кам ҳолларда уюштираётган қарши ҳужумларидан бири гол билан якунланишига озгина қолди. Пойтахтлик ҳимоячиларнинг сусткашлигидан фойдаланган япониялик Шибамуранинг берган хавфли зарбасини Несторов қайтариб қолишга муваффақ бўлди. 35-дақиқада меҳмонлар жарима майдонида яна ҳавфли вазият содир бўлди. Ҳужумни якунловчи зарбани Анвар Солиевнинг бош билан берди, лекин у ҳам аввалги зарбалар каби ноаниқ кетди. Айтиб ўтиш керак биринчи бўлим охирида иккала жамоа ҳам фаол ҳаракат қила бошлади. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Жасур Хасанов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига оширди. Аввалгидек, яна Солиев, бош билан зарба ва, албатта, яна ноаниқ.

Иккинчи бўлим биринчисига қараганда сал тезкорлиги билан ажралиб турди. Бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар ҳужум қила бошлашди. 47-дақиқада Жасур Хасановда гол уриш учун жуда қулай имконият бўлганди, лекин футболчи ушбу вазиятни ҳам кўкка совурди. Ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини ҳисобга олсак, Жасурни гол уролмаганликда айбламасак ҳам бўлади, гол урганда ҳам ҳисобланмасди. Шундан сўнг «Бунёдкор» вакиллари кетма-кет ҳужум қила бошлашди. Чунки бугун уларга чемпионат пешқадамлигини сақлаб қолиш учун ғалаба керак эди. 58-дақиқада ҳам мезбонларда гол уриш учун яхши имконият бўлди, лекин Филипосян вазиятдан унумли фойдалана олмади.

Ва ниҳоят, мезбонлар томонидан узоқ кутилган гол ўйиннинг 70-дақиқасида бухороликлар дарвозасига урилди. Жасур Хасанов томонидан бурчакдан тўп бурчакдан ошириб берилгач, жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан фойдаланган Акмал Шораҳмедов ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтиш керак, ушбу зарба Шораҳмедов томонидан бугунги ўйинда тепилган тўртинчиси эди. «Бухоро» вакиллари ҳисобда ортда қолаётганларидан сўнг анча жонландилар, бир қанча ҳужумлар уюштирдилар. Лекин уларнинг аксариятига аниқлик етишмади, мезбонлар ҳам уларга эркин ўйнашга йўл бермадилар. Якунда ҳисоб ўзгармай қолди. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги ўйинда иккала жамоа вакиллари ҳам кўплаб техник хатоларга йўл қўйдилар. «Бунёдкор» вакилларининг берган зарбаларининг 70-80 фоизи дарвозага аниқ бормади. Чемпионат пешқадами учун бу яхши ҳолат эмас, назаримизда. Нима бўлганда ҳам «Бунёдкор» минимал ҳисобдаги ғалабаси билан яна чемпионат пешқадамига айланиб олди. Бухороликлар эса уйларига очкосиз қайтадиган бўлишди.  

Олий лига. 20-тур.
«БУНЁДКОР» - «БУХОРО» - 1:0
24 сентабрь, Тошкент, «ЖАР» стадиони
БУНЁДКОР: И.Нестеров, А.Шораҳмедов, Х.Каримов, Ж.Иброхимов, Ш.Саломов, Л.Тўраев, А.Филипосян, Ж. Ҳасанов, А.Солиев, В.Карпенко, С.Жўраев
БУХОРО: С.Қобулжонов, Н. Шибамура, Д.Ония, Г. Квесиешвили, А.Николаев, Ж.Ҳасанов, Ш.Сулаймонов, А.Холмуродов, О.Нарзуллаев, Б. Вахобов, А.Мухиддинов
Гол: А.Шораҳмедов (70)

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:25, 24.09.2012.
Ўқилди: 4172 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.