"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги "Бенфика"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинидан умидлари билан ўртоқлашди.
“Биз рақиблар қанчалик яхши эканини биламиз. Бу қийин ўйин бўлади ва биз бор кучимизни кўрсатишимиз керак. Агар ғалаба қозонишни истасак, жуда ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Бизга худди биз каби сўнгги пайтларда ўз лигасида муносиб натижаларни кўрсата олмаётган ажойиб жамоа турибди.
Мақсадимиз чорак финалга чиқиш эди. Энди биз шу ердамиз, бизда кучли тўртликка кириш учун имконият бор. Ҳужумчи сифатида имконият бўлмаганида доим ташвишланардим. Йигитларим эса имкониятлар яратишади, улар фақат хотиржамликни сақлашлари ва керакли дақиқани кутишлари керак", - дея Индзаги сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.