Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

"Тоттенхэм" Луис Энрике қўл-остида қандай таркибга эга бўлади? Испан мутахассиси "Челси" нишонини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Луис Энрике АПЛда ишлаши ҳақида маълумотлар тарқалган. "Барселона"да ишлаган мутахассис учун "Челси" ҳам қизиқиш билдираётган эди. У Юлиен Нагельсман билан бир қаторда Тодд Боэлининг эҳтимолий нозмодлари ичида тилга олинади. Аммо "шпорлар" раҳбарияти Энрикени ўзига оғдириб олишни ўйламоқда. 52 ёшли мураббий учун "Тоттенхэм" жиддий курашга кириши кутилмоқда. Унинг Лондон клуби келиши, таркибда бир қатор ўзгаришлар ясаши айтилган. Бу ҳақида қуйида сўз боради.

Энрике бундан тўрт ой олдин Испаниянинг мундиалдаги муваффақиятсиз иштироки сабаб ўз ишидан айрилган. Унинг олдинги иши мобайнида испан футболчилари билан мустаҳкам алоқалар шаклланди. Шулардан бири "Барселона"даги келажаги номаълум бўлиб турган Гавидир. Каталония клуби ўзининг молиявий муаммолари сабабли Гавини асосий таркибдан чиқариб ташлашга мажбур бўлганди. Ушбу ҳолат 19 ёшли ярим ҳимоячининг "Челси"га ўтиши билан боғлиқ миш-мишлар авж олишига сабабчи бўлди. Аммо Луис Энрике "Тоттенхэм"да иш бошласа, у ҳолда Гавининг манзили Лондоннинг шимолий томонига бурилиб кетади.

"Вильярреал" юлдузи Пау Торрес "шпорлар" қизиқиши доирасидаги яна бир номдир. Агарда Энрике олиб келинса, Торресни сотиб олиш имконияти ошиб кетади. 26 ёшли ҳимоячи "сариқ сувости кемаси"да 12 ойдан кўпроқ муддатга эга холос. Шу сабабли "Вильярреал" уни ёзда яхши таклиф учун сотиб юборишга қарши бўлмайди. Торрес Испания терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида қатнашганди. Бу футболчининг келиши "Тоттенхжм"нинг ҳимоядаги муаммоларига якун ясаши мумкин. Қолаверса, Энрике жамоанинг услубияти ва ёндашувини ҳам ўзгартириши тайин.

Марко Асенсио Испания термасининг муҳим фигураси саналади. У ҳам тез орада эркин агентга айланади. 27 ёшли ярим ҳимоячи ҳалигача "Реал" билан янги шартнома имзолагани йўқ.
Ўгартирилиши мумкин бўлган яна бир чизиқ бу дарвоза соҳасидир. Юго Льориснинг "шпорлар"даги даври якунига етиб бормоқда. Француз посбонини алмаштириш муҳим масала бўлиб турибди. Унинг ўрнига "Брентфорд" футболчиси Давид Райя олиб келиниши айтилган. 27 ёшли дарвозабон "МЮ" учун ҳам нишон саналади. Луис Энрике қишда уни мундиал учун термага жалб этган. Аммо майдонга туширилмаганди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:10, 19.04.2023.
Ўқилди: 3570 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.