Ўйининг дастлабки дақиқаларидан кутилганидек, "Қироллик клуби" ҳужумга ташланди. Чунки, "Реал" бугун очко йўқотадиган бўлса, "Барселона" га етиб олиши анча қийин бўлар эди. Ўйининг 3 дақиқасида "Реал" ҳисобни очиши мумкин эди. Ди Мариянинг бурчакдан чиқариб берган тўпини Пепе ҳаммадан баланд сакраб «Райо» дарвозасининг юқори бурчагига жойлаб қўймоқчи эди. Ушбу ваъзиятда дарвозабон Рубен Андраденинг ажойиб сейви мезбонларни муққарар голдан қутқариб қолди.
Мадрид клубининг ҳужумлари тобора хафли тус ола бошлади. Ниҳоят 14 дақиқага келиб меҳмонлар ўз ниятларига эришишди. Ди Мария қанотдан рақибнинг бир неча футболчиларини алдаб, дарвозабон билан бирга бир чиқаётган Бензимага тўпни етказиб берди. Бензима эса, дарвозабонни қийинчиликсиз алдаб ўтиб бўш қолган дарвозага тўпни йўлаб қўйди. Голдан кейин мезбонлар бироз жонланишди. “Реал” асосан қанотлардан ҳужум қилган бўлса, рақиб қарши ҳужумдан омадини синаб кўришга ҳаракат қилди. 33 дақиқада мезбонлар ҳужуми гол билан тугашига бир баҳия қолди. Ушбу ваъзиятда Бангурига бироз омад етишмади. Шу тариқа “Реал”нинг кичик устунлиги билан биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим, “Райо” вакилари ҳужум билан бошланди. 55 ва 58 дақиқаларда Ўзил ва Модричларнинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади. 63 дақиқада Хосе Карлоснинг чамаси 22 метрлардан берган зарбасини Касильяс қийинчилик билан қайтаришга муофақ бўлди.69 дақиқада Роналду рақиб жарима майдончасига ериб кириб дарвоза томон зарба берди. Дарвоза томон тўғри бораётган тўпни ҳимоячи Жорди Амату қўли билан қайтариб юборди. Ушбу ваъзиятга яқин турган бош ҳакам, ҳеч иккиланмасдан мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима тўпига яқинлашган Роналду ҳисобни 0:2 га етказди. Қолган дақиқаларда кураш фақат майдон марказида кечди. Шу тариқа “Реал” навбатдаги уч очкони қўлга киритди.
Испания Чемпионати
5-тур
"Райо Вальекано" - "Реал" - 0:2 (0:1)
Голлар: Бензема (14), Роналду (69-пен)
"РВ": Рубен, Касадо, Лабака, Амат, Тито (Трасхоррас 77'), Х. Карлос (Нильсен 82'), Фуэго, Домингес (Пити 67'), Бангура, Делибашич, Каррильо.
"Реал": Касильяс, Рамос, Пепе, Марсело, Арбелоа, Алонсо, Модрич (Озил 64'), Эссьен, Ди Мария (Хедира 78'), Роналду, Бензема (Игуаин 71').
Огоҳлантиришлар: Амат (68) - Эссьен (7), Арбелоа (19), Алонсо (60).
Четлатиш: Амат (90+2).