Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Улуғбек Бақоев: «Юзлик довон ҳақида икки йилдан буён уйлаб юрардим»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонинг "Иртиш" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатидаги ўзининг 100 голини уришга муофақ бўлди, Чимкентнинг "Ордабаси"га қарши ўйиндан сўнг Улуғбек Бақоев қозоғистонлик мухбирларга интервью бериб ўтди. 

— Сизни юзинчи гол билан табриклаймиз.
— Катта раҳмат. 

— Юзлик довонни забт этиш хакида качондан бошлаб уйлаб келаётгандингиз?
— Қозоғистон чемпионатини назарда тутаётган бўлсак, чамаси икки йиллар олдин. "Табол"дан "Жеттисув"га ўтаётган пайтларим. Ўша пайтлари менинг ҳисобимда 71 та гол маъвжуд эди, яна 29 та уришим керак эди. Мана орадан икки мавсум ўтиб, ушбу натижага эришдим. 

— 100 голннинг сиз учун аҳамяти борми?
— Умуман олганда, жуда ҳам ёқимли. Шуни айтиб ўтишим керак-ки, натижада мен ўйнаган клубдаги йигитларнинг меҳнатлари беқиёс. Уларнинг ҳар биридан ёрдам олиб турдим. Шундай экан, бу натижа футболчи ва мураббийларникидур.

— Ушбу голни кимга бағишлайсиз?
— Тақдир экан, "Иртиш" клуби сафида Павлодарда урдим ушбу голни. Шундай экан, голни муҳлисларга бағишлайман. Шунинг билан бирга ўз навбатида мен билан ишлаган мураббий ва футболчиларга ҳам бағишлайман. 

— Тўпни эсдаликка олиб қолдингизми?
— Ҳа, ўзим билан олиб қолдим. Жамоадошларимнинг барчаси ўз имзоларини тўпга қўйиб беришди. Бир умрга эсдаликка қоладиган совға бўлди. Мен бугун ўзимнинг 100 голимни уришга таёрлани келган эдим. Ҳатто 100 рақамли футболка ҳам таёрладим. 

— Хотирангизни текшириб кўрамиз. Қайси жамоага кўпроқ гол ургансиз?
— Менимча, "Ордабаси"га. Таҳминимча, уларга кўп гол урганман.  

— Ҳа. тўғри топдингиз, "Ордабаси" га 11 та гол ургансиз. Яна "Шахтёр"га ҳам шунча гол ургансиз.
— "Шахтер"? Ҳатто ҳаёлимгаям келмабди. 

— Дарвозабонлардан кимга кўпроқ?
— Ўйлашимача, "Шахтёр" дарвозабони Лорияга 7-8 та гол урганман. 

— Ҳа, Лория — 8, Мокину — 7, Нестеренко — 6. Икки моротаба хет-трик қайд қилганингизди эслайсизми?
— Биттасини аниқ эслайман, 2005-2006 йилги мавсумда "Шахтёр"га . Иккинчиси кимга?

— "Восток"га?
— Шуниси эсимда йўқ экан. 

— Чемпионлик ҳал бўлди деса ҳам бўладими?
— Мен бундай демаган бўлар эдим. Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. 

— Сизнингча, мавсум оҳирида қайси клублар совриндорлар қаторидан ўрин олади?
— Олтитта клуб. 

— Аниқ қилиб айтадиган бўлсак.
— Ўйлашимча, "Шахтёр", "Актобе" учинчи ўрин учун қолганлар баҳс олиб боради.

Улуғбек Бақоев гол урган клублар:

1. «Шахтёр» (Караганда) — 11
2. «Ордабаси» (Шимкент) — 11
3. «Иртиш» (Павлодар) — 9
4. «Восток» (Усть-Каменогорск) — 9
5. «Атирау» (Атирау) — 9
6. «Актобе» (Актобе) — 7
7. «Жетису» (Талдикорган) — 6
8. «Окжетпес» (Кокшетау) — 5
9. «Кайсар» (Кызылорда) — 5
10. «Алма-Ата» (Алмати) — 4
11. «Тобол» (Костанай) — 4
12. «Астана» («Женис», Астана) — 3
13. «Екибастузец» (Экибастуз) — 3
14. «Акжайик» (Уральск) — 3
15. «Тараз» (Тараз) — 3
16. «Ясси-Сайрам» (ЮКО) — 2
17. «Болат» (Темиртау) — 2
18. «Астана» («Локомотив», Астана) — 2
19. «Семей» (Семей) — 1
20. «Есиль-Богатирь» (Петропавловск) — 1

Улуғбек Бақоевнинг голи туфайли азият чекан дарвозабонлар:

1. Давид Лория — 8
2. Александр Мокин — 7
3. Роман Нестеренко — 6
4. Игорь Осипчук — 5
5. Андрей Шабанов — 5
6. Даниил Рихард — 5
7. Николай Родионов — 4
8. Эдуард Столбовой — 4
9. Александр Григоренко — 4
10. Антон Цирин — 4
11. Павел Бугало — 3
12. Игорь Глушко — 3
13. Андрей Сидельников — 3
14. Сергей Бойченко — 3
15. Алмат Бекбаев — 3
16. Геннадий Кирик — 2
17. Евгений Панченко — 2
18. Айрат Каримов — 2
19. Сергей Захарецкий — 2
20. Юрий Новиков — 2
21. Михаил Алексеев — 2
22. Ахмет Алайдаров — 2
23. Рамиль Нурмухаметов — 2
24. Жасур Нарзикулов — 2
25. Сергей Степаненко — 2
26. Сергей Давыденко — 1
27. Олег Горвиц — 1
28. Андрей Морев — 1
29. Сергей Дьякону — 1
30. Павел Леус — 1
31. Илья Байтеряков — 1
32. Артем Кирбятьев — 1
33. Алексей Белкин — 1
34. Ярослав Багинский — 1
35. Кирилл Прядкин — 1
36. Александр Петухов — 1
37. Ненад Эрич — 1
38. Андрей Цветков — 1.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:00, 25.09.2012.
Ўқилди: 5192 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.