Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 20:00 Металлург - Бунёдкор
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

"Бавария"га қарши ўйин Холанд ва Гвардиола учун алоҳида аҳамият касб этади. Улар бир қанча ажойиб рекордларни янгилаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Катта одамлар учун катта кун.

Бугун "Манчестер Сити" Мюнхенда уч тўп фарқи билан юзага келган катта устунликни қўлдан бой бермасликка ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишга ҳаракат қилади.

"Бавария" билан ўйинда Эрлинг Холанд ва Пеп Гвардиола бир қанча рекордларни янгилаши кутилмоқда. Келинг, уларни кўриб чиқамиз.

Холанд ва унинг кейинги ютуқлари

"Бавария" дарвозасига "Этиҳад"да урилган гол норвегиялик учун жорий мавсумдаги барча мусобақалардаги 45-гол (39 та ўйинда!) бўлди. Бу Англия Премьер-лигасида ҳаракат қиладиган ўйинчи кўрсатган энг яхши натижадир.

Норвегиялик форвард бугунги кунга қадар 47 та гол урган (дам олиш кунларида у "Лестер" дарвозасига дубль қайд этди).

Холанд кимларнинг натижасидан ўзиб кетганини қуйидаги рўйхатдан билиб олишингиз мумкин:

Муҳаммад Салоҳ (44 та гол 52 учрашувда);

Руд ван Нистелрой (44 гол 53 учрашувда);

Криштиану Роналду (49 гол 42).

Шунингдек, у Чемпионлар Лигасидаги 7 та ўйинда 11 та гол урган ва бундан яхшироқ натижа йўқ. Қизиғи шундаки, Эрлингга бунча гол уриш учун бор-йўғи 493 дақиқа керак бўлди. Холанд еврокубокларда ҳам, чемпионатда ҳам янги рекордларни ўрнатиш арафасида.

- ЕЧЛда яна битта гол уриш орқали Холанд ван Нистелройнинг рекордини такрорлаши мумкин. Нидерландиялик ҳужумчи АПЛ клуби сафида ЧЛнинг бир мавсумида 12 та тўп киритган ва бу чемпионат учун рекорд ҳисобланади.

- Чемпионлар лигасида бир мавсумда гол уриш бўйича умумий рекорд Роналдуга тегишли (17). Холандда ҳозирча 11 та.

- Турнирнинг яна бир рекорди плей-оффда урилган голлардир. Ҳозирда Роналду ва Бензема 10 та гол билан биринчи ўринда, Холандда эса 6 та гол бор.

- “Лестер”га қарши ўйинда Холанд Премьер-лига мавсумида 32 та гол урган Салоҳ билан тенглашди (38 ўйин). Фақат норвегиялик айни вақтгача 28 та ўйин ўтказишга улгурди холос.

Гвардиола Чемпионлар Лигасида 100 та ғалаба қозонган энг тез мураббийми?

Фергюсон Чемпионлар лигасида 184 ўйин ўтказганида 100 ғалабага эришган, Анчелотти эса 180 ўйиндан кейин. Агар Гвардиола бугун тунда ғалаба қозонса, у Чемпионлар лигасидаги энг тез 100 та ғалабага эришган мураббийга айланади, чунки испаниялик учун "Бавария"га қарши ўйин 158-учрашув ҳисобланади.

Мураббий Ўйинлар Ғалабалар Ғалаба фоизи
Алекс Фергюсон 194 105 54
Арсен Венгер 188 88 47
Карло Анчелотти 188 107 56
Хосеп Гвардиола 157 99 63
Жозе Моуринью 151 80 53

"Сити" учун учинчи ярим финал, Гвардиола учун рекорд

Кеча Карло Анчелотти бошчилигидаги "Реал Мадрид" ярим финалга чиқди. Италиялик мутахассис фаолияти давомида тўққизинчи марта 1/2 финалга чиқиб, Пепнинг ютуғини такрорлади. Бугун Гвардиола 10-марта Европанинг асосий турнирида ярим финалга чиқиши мумкин – ҳеч бир мураббий ҳозиргача бунга эриша олмаган.

"Сити"да "Реал"дан учралган ўтган йилги мағлубият аламини олиш учун яхши имконият юзага келиши мумкин. Кўрамиз, Гвардиола шогирдлари "Бавария" тўсиғидан ўта олармикин.

Манба: Championat.com
Киритилди: 18:01, 19.04.2023.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.