Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Олимпия" дарвозасига тўртта гол киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" “Олимпия” меҳмони бўлди. Мазкур беллашувда тажриба ўз сўзини айтиб, “лочинлар” йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиндан олдин концерт дастури ва тадбир ўтказилди. Тадбирни таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов ва ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевлар иштирок этишди.

Баҳс борасида тўхталадиган бўлсак, учрашувнинг 1-бўлимида устунлик Самвел Бабаян шогирдлари тарафида бўлсада, мезбонлар ҳимояни мустаҳкам ушлаган ҳолда, тажрибали рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Жумладан, “лочинлар”нинг ҳужумларидан бирида Фаррух Икромовнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар посбони Жаҳонгир Бўриев қайтарди. Наманганликлар томонидан уюштирилган яна бир ҳужумда эса мезбонлар ҳимоячиси дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

Ниҳоят, 32-дақиқада “лочинлар” ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Ўша вазиятда мезбонлар ўз жарима майдончалари ичида Асадбек Собиржоновга нисбатан қўполлик ишлатишгани учун учрашув бош ҳаками Акмал Раҳимов “Олимпия” дарвозасига пенальти белгилади. Пенальтини эса Шоҳруз Норхонов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.
Натижада "Навбаҳор" танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетди.
Учрашувнинг 2-бўлимини фаол тарзда бошлаган Самвел Бабаян шогирдлари 56-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширишди. Ўша вазиятда Лука Чермелнинг чап қанотдан узатган тўпини захирадан майдонга туширилган Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб зарба билан дарвозага "михлаб" қўйди - 0:2.
Тажрибали рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилган Шавкат Муллажонов шогирдларининг кам сонли ҳужумлари 78-дақиқада самара бериб, Наврўзбек Иминжонов ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 1:2.
Орадан 3 дақиқа вақт ўтар-ўтмас, “лочинлар” ҳисобдаги фарқни яна оширишди. Ўша вазиятда захирадан майонаг туширилган Остон Ўрунов мезбонлар дарвозабони Жаҳонгир Бўриев билан яккама-якка вазиятга чиққан ҳолда. тўпни дарвозага аниқ йўллади -1:3.
Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида Остон Ўрунов мезбонлар посбони Жаҳонгир Бўриев қайтарган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ўз “дубл”ини нишонлаган ҳолда, якунийҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлади - 1:4.
Шу тариқа, тажриба ўз сўзини айтиб, "Навбаҳор" кубок баҳсларини йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

Ўзбекистон кубоги. “F” гуруҳи. 1-тур
“Олимпия” – “Навбаҳор” - 1:4 (0:1)
19 апрель. РОПСТТМ стадиони. Тошкент
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Сардор Ҳакимов,Жасур Турсунбоев, Давронбек Акмалов.
Назоратчи: Александр Попов.
ЎзПФЛ комиссари: Бекзод Арипов.

Голлар: Наврўзбек Иминжонов (78) - Шоҳруз Норхонов (32-пен.), Темурхўжа Абдухолиқов (56), Остон Ўрунов (81,90+2).

Олимпия”: 16.Жаҳонгир Бўриев, 4.Беҳрузжон Жуматов (с), 7.Даврон Сулаймонов, 9.Муҳаммад Мансуров, 17.Абдураҳмон Абдуллаев, 20. Хусрав Хананов, 22.Самандар Қодиров, 24.Абдуллоҳ Миркомилов, 29. Беҳруз Шукуруллаев, 30.Наврўзбек Иминжонов, 66.Беҳруз Каримов.

Захирадагилар: 13.Отабек Турсунпўлатов, 2Абдувакил Ҳикматуллаев, 5.Шаҳриёр Рустамбеков, 6.Зафар Баҳодиров, 8.Абдулборий Маъруфжонов, 10.Ойбек Ўрмонжонов, 11.Шоҳруҳ Эралиев, 27.Озодбек Мамажонов, 77.Абдулвосид Маҳмудов.

Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов (с), 6.Иброҳим Йўлдошев, 9.Фаррух Икромов, 11.Шоҳруз Норхонов, 17.Аброрбек Исмоилов, 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Давронбек Ҳошимов, 31.Лука Чермель, 77.Асадбек Собиржонов, 98.Давронбек Олимжонов.

Захирадагилар: 46.Хуршид Хўжаев, 7.Остон Ўрунов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Темурхўжа Абдухолиқов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 33.Шодиёр Шодибоев, 69.Шерзодбек Абдулбориев, 88.Озодбек Ўктамов.

Киритилди: 19:44, 19.04.2023.
Ўқилди: 2469 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.