Кириш Регистрация

ЕЧЛ. «Наполи» — «Милан» ўйинига оид рекорд ва рақамлар

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувида “Милан” сафарда “Наполи” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Милан клуби икки ўйин натижасига кўра (1:0, 1:1), ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Нохуш анъанага чек қўйган “Милан”

“Милан” жамоаси апрель ойида “Наполи”га қарши 3 та ўйин ўтказди ва ҳаммасида ўзига керакли натижани қайд этди. Пиоли шогирдлари 2 апрель куни А Серия доирасида сафарда йирик 0:4 ҳисобида ғалаба қозонди. 13 апрель куни Чемпионлар Лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида 1:0 ҳисобидаги ғалабани қайд этган миланликлар 18 апрель куни жавоб учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва ярим финалга йўл олди.

“Милан” 16 йил деганда илк бор Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқди. Миланликлар охирги марта 2006/07 йилги мавсумда бу босқичга етиб келган ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритганди.

“Россонери” еттинчи марта Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олди ва бу борада “Ювентус”га етиб олди. “Милан” ва “Ювентус” Италия клублари орасида ЕЧЛ ярим финалига энг кўп етиб келган жамоалар ҳисобланади.
Хвичанинг “қуруқ” серияси давом этади, Жиру 11 йиллик кўрсаткични янгилади

“Наполи” футболчиси Хвича Кварацхелия 6 ўйиндан бери “гол+пас” тизими бўйича очко ололмаяпти. Грузиялик футболчи “Милан”га қарши ўйинда пенальтини голга айлантира олмади. Унинг берган зарбасини дарвозабон Майк Менян қайтарди. Грузиялик футболчи Чемпионлар Лигаси жорий мавсумида 2 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди. А Серияда эса 12 та тўп киритган ва 10 ассист қайд этган.

“Милан” ҳужумчиси Оливье Жиру 2012 йилдан бери биринчи марта пенальтидан фойдалана олмади. Франциялик футболчи сўнгги бор “Арсенал” сафида “Ковентри”га қарши Англия Лига Кубоги ўйинида 11 метрлик нуқтадан гол уролмаганди.

Шунингдек, Жиру “Милан” таркибида 2011/12 йилги мавсумдан бери Чемпионлар Лигаси бир мавсумида 5 ва ундан ортиқ гол урган биринчи футболчига айланди. Миланликлар сафида бундай натижани сўнгги марта Златан Ибраҳимович қайд этганди.

“Наполи” посбони Алекс Мерет Чемпионлар Лигасида 2005 йилдан бери “Милан” жамоаси томонидан тепилган пенальтини қайтарган биринчи дарвозабон бўлди. Сўнгги марта “Ливерпуль” посбони Ежи Дудек ЕЧЛ финалида “Россонери” футболчиси Андрей Шевченконинг зарбасини қайтарганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:38, 19.04.2023.
Ўқилди: 1416 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5236]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4974]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4569]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4485]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4203]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3374]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3218]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [3121]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2706]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2704]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик