«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес жамоа ярим финалга чиққанидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Симоне Индзаги шогирдлари «Бенфика»ни умумий 5:3 ҳисобида мағлуб этишди. Бугунги жавоб ўйинида жамоалар бир-бирига учта гол уришди ва Мартинес «Интер»нинг иккинчи голи муаллифига айланди.
«Мен шундай ажойиб клуб вакили эканлигимдан жуда хурсандман ва фахрланаман. Мен барча мумкин бўлган совринларни ютиш учун футбол ўйнайман.
«Интер» кўп йиллардан бери ярим финалда ўйнамади ва энди биз клубни муносиб бўлган жойга қайтаришга муваффақ бўлдик», - деди Мартинес.
«Нерадзуррилар» ярим финалда «Милан»га қарши майдонга тушади.