Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

Лукас Моура: «Бразилия ҳали ҳам юлдузларсиз ўйнашга мослашмоқда»

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоасининг ёш ўйинчиси Лукас Моура ўтган ҳафта Аргентина билан ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганларидан сўнг ҳозирда ўйинларининг савияси қай даражада эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Одамлар бироз сабр қилишни билмайдилар. Менимча, биз аста-секинлик билан яхши ўйин намойиш қиляпмиз. Лекин Аргентинага қарши ўйин осон бўлгани йўқ, шундай бўлиши ҳам керак эди. Улар бизни ҳужум қилишимизни кутиб, ҳимояда туравердилар. Натижада, биз қаттиқ ҳаракат қилишга ва бош зоналарни қидиришга мажбур бўлдик. Шу сабабли ўйин охирида пенальти ишлашга муваффақ бўлдик. Биламан, ҳозирда оптимал даражада ўйин намойиш қила олмаяпмиз, лекин Мано Менезес шундай терма жамоа яртишга ҳаракат қилмоқда. Мен доим айтганман, олдин бу ерда Роберто Карлос, Роналдо, Ривалдо, Кафу сингари Бразилиянинг «юзи» бўлган футболчилар ўйнаган. Лекин таркибда ҳозир ундай эмас. Биз ана шундай саъвияга чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Асосийси, мухлисларнинг ишончига киришимиз керак, лекин бу осон бўлмайди. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, 2014 йилги мундиалда ана шу мухлислар ғалабаларимизда асосий рол ўйнайди», дейди Лукас Моура goal.com га берга интервьюсида.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 11:54, 25.09.2012.
Ўқилди: 5612 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.