"МЮ" устози Эрик тен Хаг жамоанинг ҳолати ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Мен ўз қарорларимни эртага қабул қиламан. Ҳозирга қадар керакли номлар бизда мавжуд. Бугун машғулотлар ўтказдик. Рэшфорд билан ҳам ҳаммаси жойида. У биз билан эди".
Бугун "МЮ" "Севилья"га қарши ўйин ўтказади. Биринчи баҳсдан кейин умумий ҳисоб 2-2 бўлиб турибди.