Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"МЮ" айрилиши мумкин бўлган тўрт футболчи: улар текинга кетмоқда

Баҳо:
+ | -

Эрик тен Хаг ёзда жамоада қайта қуришни амалга оширади. Клуб айрим футболчиларининг шартномаси тугаётгани сабабли, улар билан мавсум охирида хайрлашиши кутилмоқда. "Манчестер Юнайтед" АПЛда мавсумни ўта ёмон бошлаган эди. Тен Хаг эса жамоани ўзгартириб, тўғри йўлга солди. Нидерландиялик мутахассис футболчилар учун ичкарида янги стандартлар ўрнатди. Айни дамда клуб ёзги катта харидлар учун тайёргарлик кўрмоқда. Бугун биз жамоа таркибига яна бир бор назар ташлаймиз. У ерда янги шартнома тузилмайдиган бўлса, клубдан эркин агент сифатида кетадиган футболчилар мавжуд.

Давид Де Хеа

Клубда Де Хеанинг шартномасини яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд. Аммо ҳозирга қадар "МЮ" бу опциядан фойдалангани йўқ. Тен Хаг янги маош олиш тизимини ўрантишга тайёргарик кўрмоқда. Шу сабаб Де Хеа қолгани билан, ҳозиргидек, ҳафтасига 375 минг фунт олмаслиги мумкин. Ҳа, раҳбарият агар хоҳласа галкипер билан бу борада музокара бошлай олади. Аммо маош ҳажми кескин камайтирилади. Испаниялик футболчи шартномаси ҳақида савол берилганида, шундай деган эди: "Мен ҳеч нарсадан ташвиш олаётганим йўқ. Бутун эътиборимни машғулотлар ва майдондаги ўйинимга қаратганман. Аминманки, ҳаммаси ижобий якун топади. Умид қиламанки, қолган давримни ҳам шу ерда ўтказаман. Бу менинг клубим ва бу ерда эканимдан бахтиёрман".

Аксель Туанзебе

25 ёшли ҳимоячи охирги марта "МЮ" либосида 2021 йилги Европа лигаси финалида ҳаракат қилганди. Туанзебе ўтган мавсумнинг ярмини "Наполи" сафида ўтказади. Аммо у ерда футболчига фақат икки марта майдонга тушиш имкони берилган холос. Туанзебе жорий мавсумни "Сток Сити" сафида ижара асосида ўтказмоқда. Аммо унинг жароҳати футболчининг майдонга тушиш имкониятини пасайтириб юборди. "Манчестер Юнайтед" уни ёзда текинга қўйиб юборишга тайёр.

Фил Жонс

Жонс ўз вақтида "қизил иблислар" шарафини 200 дан ортиқ ўйинда ҳимоя қилган. Аммо сўнгги бир неча йилда футболчи фақат захирада ўз вақтини ўтказмоқда. Ҳимоячи 2 йиллик танаффусдан кейин 2022 йилнинг январида "Вулверхэмптон"га қарши майдонга туширилган эди. Жамоага Эрик тен Хаг келганидан кейин Фил Жонс 25 та футболчидан иборат таркибдан чиқариб ташланади. Унинг "Олд Траффорд"даги 12 йиллик фаолияти кўп эҳтимол бу ёзда якун топади.

Том Хитон

Собиқ Англия терма жамоаси аъзоси 2021 йилнинг ёзида Де Хеа ва Дин Хендерсонга ўринбосар сифатида олиб келинади. Дарвозабон "МЮ" келганидан бери фақат икки учрашувда фойдаланилди. Шулардан бири "Чарлтон"га қарши кубок баҳси эди. Хитон ёзда эркин агентга айланади. Аммо клубда уни яна бир йил жамоада олиб қолиш ҳуқуқи ҳам бор. Том ўша, "Чарлтон" билан қуруқ ўйиндан кейин шундай деганди: "Бу жамоада имконият берилиши жуда ҳам мураккаб масала. Аввалги турда майдонга туша олмаганим мени хафа қилганди. Негаки, менда жароҳат бор эди. Бу сафар менга ишонч билдирилди ва мен бундан жуда ҳам хурсандман. Умид қиламанки, ҳали жамоага кўп фойдам тегади".

Мана шу рўйхатдаги футболчилар тез орада жамоадан кетади. Аммо "МЮ" раҳбарияти уларни олиб қолиш имконига ҳам эга.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:08, 21.04.2023.
Ўқилди: 4602 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.