Хосеп Гвардиоланинг фикрича, “Наполи”нинг Чемпионлар лигаси чорак финалида мағлубиятга учрагани клубнинг бутун мавсумдаги хизматларини инкор этмайди, у жамоа А Серияда чемпионликни қўлга киритишига шубҳа қилмаяпти.
"Наполи"нинг ўйини менга жуда ёқди. Шу жумладан сешанба куни. Ҳозир эса жамоа мавсумни барбод қилди деб айта олмайман. Йўқ. У албатта Скудеттони ютади. Чемпионлар лигасида эса у ҳали ҳам кейинги мавсумда ўзини кўрсатади", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Италиянинг La Gazzetta dello Sport нашри.