Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Роналду жазоланмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Ал-Ҳилол" билан ўйиндан (0:2) кейин қилган ишораси учун жазоланмайди.

Португалиялик футболчи кийиниш хонасига йўл олган пайтда "Ал-ҲилоЛ" мухлислари "Месси, Месси"- деб бақиришган, бунга жавобан Роналду ножўя ҳаракат қилган.

Саудия Арабистони футбол ассоциациясининг тартиб-интизом ва аҳлоқ қўмитаси воқеани ўрганиб чиқиб, футболчига нисбатан ҳеч қандай санкция қўлламасликка қарор қилди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган видеолар эмас, фақат учрашувнинг расмий ёзуви томоша қилинган. Фақатгина "Ан-Наср" футболчилари иккинчи бўлим бошига қадар майдонга кеч тушгани учун 15 минг риал миқдорида жаримага тортилди.

 

Киритилди: 15:27, 21.04.2023.
Ўқилди: 6339 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик