Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Суперкомпьютер ЕЧЛ ярим-финали иштирокчилари ичидан ғолиб жамоа номини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -1

Суперкомьпютер "Манчестер Сити"ни Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 2023 йилги версиясини ютишга энг яқин жамоа деб ҳисобламоқда. Пеп Гвардиола жамоаси сўнгги бир неча йиллардан бери ғалабага яқин келган, аммо қўлга кирита олмаган эди. "Шаҳарликлар" чорак-финалда "Бавария" билан тўқнаш келиб, рақибни икки ўйин натижасига кўра, 4-1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Шундан кейин махсус алгоритмга эга қурилма, "Манчестер Сити"ни энг яхши титул фаворити сифатида тақдим эта бошлади.

Суперкомпьютер ғолиб номи тахмин қилиш жараёнида бир нечта факторларга суянади. Улар ичида сўнгги натижалар, xG кўрсаткичлари ва мавсумолди хулосалари жо бўлган. Шундан кейин ҳамма маълумотлар 20 минг марта қайта ишланади. Натижада, қуйидаги тахминлар ҳосил бўлди. Унга кўра, "Манчестер Сити" клуби 65.75 фоиз финалга етиб бориш эҳтимолига эга. "Шаҳарликлар"нинг ЕЧЛни ютиш кўрсаткичи эса 50.25 фоизга тенгдир.
Мадриднинг "Реал" клуби турнирнинг амалдаги ғолиби саналади. Шунга қарамай, "қироллик клуби"да финалга етиш учун 34.25 фоиз имконият мавжуд холос. Анчелотти шогирдлари мусобақани ютиш борасида ундан ҳам камроқ, 22.57 фоизга эгалик қилади.

Суперкомпьютер иккинчи ярим-финал учун ҳам вердиктлар келтирган. Унга кўра, "Интер"да "Милан"ни мағлуб этиб, финалга йўл олишга 54.22 фоиз имконият мавжуд. Бу борада "Милан"нинг эҳтимолияти 45.78 фоизга тенг. Ҳар икки Милан клубида турнир ғолиблигига эришиш борасида мураккаблик мавжуд. Суперкомпьютер италян гигантларига бу борада мос равишда "Интер" учун 14.65 фоиз, "Милан"га эса 12.53 фоиз ишонч билдирган.
Ҳар икки ярим-финаллар кейинги, май ойида бўлиб ўтади. Финал эса 10 июнь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ташкиллаштирилади.

Гарчанд энг жиддий даъвогар сифатидан тахмин қилинган бўлсада, "Манчестер Сити" устози Пеп Гвардиола мавсумдаги зич ўйинлар таъсири сабабли ўз жамоасида ҳолдан тойиш кузатилаётганини тан олди. У "Шеффилд Юнайтед"га қарши Англия кубоги ярим-финали олдидан шундай дейди:
"Биз ҳолдан тойдик. "Шеффилд" билан қандай ўйнаймиз, буни билмайман. Шанба куни бизни мураккаб баҳс кутиб турибди. Биз уч йил кетма-кет ЕЧЛ ярим финалигача етиб келмоқдамиз. Чорак-финалнинг иккинчи ўйинида анча чарчаб қолгандик. Упамекано ва Коман каби рақиб вакиллари бизга катта муаммолар туғдирди. Пенальтидан фойдалана олмадик. Аммо шу воқеага қадар рақибда бир-иккита ўта яхши имконият бўлди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин эди. Омадли эканмиз, яхши ҳимоялана олдик. Холанд хатосини тузатиб, гол урди. Бу турнирда етарлича тажрибага эга бўлдик. Футболчиларимиз буни ҳис қилмоқда. Шу сабабли "Бавария"дек жамоага ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Энди эса бизни ҳақиқий жанг кутиб турибди".

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 22:22, 21.04.2023.
Ўқилди: 14813 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [8785]

ЖЧ-2026. Норвегия 1/16 финалида кимга қарши ўйнаши маълум бўлди [4767]

Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 плей-офф босқичидаги рақиби маълум бўлди [4579]

ЖЧ-2026. Миср терма жамоаси 1/16 финал босқичидаги рақибини билиб олди [4548]

Германия терма жамоаси жаҳон чемпионати 1/16 плей-офф босқичидаги рақибини билиб олди [3663]

ЖЧ-2026. Франция терма жамоаси 1/16 финалидаги рақибини билиб олди [3440]

«Барселона»нинг 18 ёшли юлдузи Англиянинг топ-клублари қизиқишига жавоб қайтарди [3127]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [2356]

«МЮ» «Реал» ярим ҳимоячисини энг кўп маош олувчи футболчига айлантиришга тайёр [2301]

«МЮ» Онана ўрнига уч нафар дарвозабондан бирини танлайди [2286]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик