Суперлига 7-тури доирасида ўз майдонида “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйиндан кейинги матбуот анжуманида жамоаси яна ҳисобда ортда бориб якунда тенглаштиргани, Рўзиевнинг ўйини, ёшларга берилаётган имконият ва тактика ҳақида гапирди.
“Руҳий жиҳатдан анча қийналмоқдамиз. Футболчиларда бу борада муаммолар бор. Бугун яна ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда уни тенглаштира олдик. Футболчилар охиригача ўйнашди ва бунинг учун уларга раҳмат. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас, биринчи очкомизни олдик.
Аввалги ўйинлардан фарқли равишда тактикамизни ўзгартирдик. Шу боис, футболчиларнинг позицияларида ўзгаришлар бўлаётган бўлиши мумкин. Ким беллашувга тайёр бўлса, шуни туширяпмиз, бошқалар буни тўғри тушунишлари ва ҳафа бўлмасликлари керак. Буни футболчилар билан гаплашиб олдик, муаммо йўқ.
Жавоҳир Рўзиевнинг ўзини тутишлари ва ҳаракатлари ёқаяпти. Жуда катта потенсиал бор. Қолган ёшларга ҳам имконият беряпмиз”, – деди Бақоев.