Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Сергей Арслонов: Жамоа эришаётган натижалар футболчиларнинг меҳнати самараси

Баҳо:
+ | -

Суперлига 7-турида “Бунёдкор”ни кичик ҳисобда мағлуб этган “Сурхон” клуби бош мураббийи Сергей Арслонов жамоанинг бугунги ютуқлари футболчиларнинг меҳнати самараси экани, Жумаев учун узоқ кутилган натижа, четлатишдан сўнг жамоа ўз тактикасини ўзгартиргани ва мухлислар ҳақида гапирди.

Аввало, яна айтишим керакки, бугун ҳам турли воқеликларга бой ўйин кўрдик. Футболчилар айнан шундай ўйинларда чиниқишади. Улар ғалабага ҳақли эдила рва бугунги ғалаба учун раҳмат айтаман. Бу уларнинг меҳнатлари самараси.

Жумаев учун алоҳида хурсандман. У бунга узоқ йўл юриб келди. Тиним билмай меҳнат қилди ва бугун меҳнатлари мевасини кўрди. Қувонарлиси, ундаги ўсиш ўйиндан ўйинга кўзга ташланмоқда.

“Бунёдкор”дек тартибли ўйин намойиш этадиган жамоаларга қарши бир киши кам бўлиб ўйнаш албатта қийин. Албатта, футболчимиз четлатилганидан сўнг тактикамизни бироз ўзгартиришга мажбур бўлдик. Аммо, футболчиларга раҳмат, улар бугун ғалаба учун борларини беришди ва охиригача туриб бера олишди.

Замонавий футболни ҳозир мухлисларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу жуда муҳим фактор. Футболчилар ҳам буни кўриб, билиб туришибди. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари биз учун жуда муҳим. Уларни доим кўришдан хурсандмиз ва стадионларда кутиб қоламиз”, – деди Арслонов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 07:34, 22.04.2023.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.