"Челси" ҳужумчи сотиб олиш учун ҳаракатларни давом эттиради. Хабарларга кўра, Лондон клуби "Интер" футболчиси Лаутаро Мартинесни харид қилиш учун 100 миллион евро ажратиши мумкин.
Агарда аргентиналик ҳужумчи бу пулга келмаса, у ҳолда "Интер"ни кўндириш учун шартномага Лукаку ҳам қўшилиши мумкин.
Мартинес Энцо Фернандес билан яхши жуфтлик ҳосил қилиши мумкин. Аммо "Челси" янги мавсумда еврокубоклардан маҳрум бўлиб улгурган.