"Атлетико Мадрид" бош мураббийи Диего Симеоне "Барселона"нинг Хави Эрнандес қўл остида эришган ютуқларини юқори баҳолади. Ла Лиганинг жорий ўйинлари якунланишига 9 тур қолганида “кўк-анорранглилар” 2-ўриндаги жамоадан 11 очко илгарилаб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
“Мен ҳақиқий “Барселона”ни кўряпман, бу менга жуда ёқади. Хави қўл остида жамоа анча ўсди. Мураббий соф "Барселона" услубини ишлатмоқда. Ўйиндан-ўйинга ривожланиш кўриниб турибди, шунинг учун ҳам улар чемпионатда пешқадамлик қилмоқда”, - деди Симеоне эртага “Камп Ноу”да бўлиб ўтадиган “Барселона” билан учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.