Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон - Машъал
22/04 20:15 Бухоро - Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Хави "Атлетико"га қарши ўйинда 15 ёшли футболчини майдонга тушириши мумкинлигини тасдиқлади

Баҳо:
+ | -

Хави "Атлетико"га қарши ўйиннинг қайдномасига 15 ёшли ҳужумчиси Ламин Ямални киритди.

Агар Ямал майдонга тушса, у Ла Лигада "Барселона"да ўйнаган энг ёш футболчига айланади.

"Чақирилган ҳар бир киши ўйнаш имкониятига эга. Ямал бизга ёрдам бера олади, унинг иқтидори бор, у ёш ва кучли. Футболчи сифатида эса Ламин даврни белгилаши, клуб учун муҳим футболчига айланиши мумкин.

У қўрқмайди, биз уни қайдномага киритдик, у билан гаплашдим, у ўйинга тайёр. Ўйлайманки, у бизга ёрдам бера олади", - деди Хави.

"Барселона" бош мураббийи, шунингдек, Ямалнинг шартнома муддати тугаши ва клуб уни узайтиришга кўндирмоқчи бўлгани учун чақирилганини ҳам рад этди.

"Биз ҳозирги кунга эътибор қаратамиз. У жуда яхши ўйнади. Менга кўрганларим ёқди, шунинг учун уни чақирдик.

Унинг шартномаси тугашининг бу чақирувга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У яхши машғулот ўтказди, жуда кўп иқтидорга эга ва ёшига қарамай асосий таркибда ўйнай олади", - дея қўшимча қилди Хави.

Киритилди: 20:09, 22.04.2023.
Ўқилди: 4870 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик