"ПСЖ" ҳужумчиси Уго Экитике ҳамон клубда қолиши мумкин.
Ҳужумчи "ПСЖ" келаси ёзда сотишни режалаштираётган футболчилар рўйхатига киритилган, бу ҳақда турли манбалар бир неча бор маълум қилганди. Журналист Фабрис Хокинснинг сўзларига кўра, агар истеъфоси деярли муқаррардек кўринадиган бош мураббий Кристоф Галтье кетса, Экитикенинг позицияси ҳали ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. 20 ёшли футболчига Германия Бундеслигаси ва Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдирмоқда.
Уго Экитике бу мавсумда Париж клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.