"Реал Мадрид" вингери Марко Асенсио мавсумнинг иккинчи ярмини ажойиб ўтказмоқда.
Ла Лиганинг шанба куни бўлиб ўтган "Сельта"га қарши ўйинида 27 ёшли футболчи иккита голда иштирок этди. Opta хабарига кўра, айнан Асенсио Испания чемпионатида жорий йил бошидан буён энг сермаҳсул ўйинчилар рейтингида пешқадам бўлиб келмоқда - у ўнта голда иштирок этган. Етти бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган ва уч марта голли узатма берган.
Умуман олганда, Марко Асенсио барча мусобақаларда Карло Анчелотти жамоаси учун жорий мавсумдаги 41 учрашувда 11 та гол ва 7 та голли узатмага эга.













