Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Гуруҳ босқичида пенальтилар серияси

Баҳо:
+ | -

Эронда ўтаётган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичида қизиқ вазият кузатилди. Бундай ҳолат камдан-кам содир бўлади.

Бугун "В" гуруҳининг 3-тури якунланди ҳамда Ироқ ва Австралия ўсмирлар терма жамоалари бир хил — 7 очко тўплашди.

B - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Австралия 3 2 1 0 4-1 7
2 Ироқ 3 2 1 0 4-1 7
3 Уммон 3 1 0 2 5-6 3
4 Таиланд 3 0 0 3 2-7 0

Мусобақани ўтказиш регламантининг 18-моддаси b-бандига кўра, жамоалар хил очко тўплаган ҳолатда, уларнинг ўринлари қуйидагича аниқланади:
А) Гуруҳдаги ўзаро ўйинларда тўплаган очколар сони;
В) Гуруҳдаги ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи;
С) Ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;
D) Гуруҳлардаги барча ўйинлардаги тўплар фарқи;
Е) Гуруҳдаги барча ўйинларда урилган голар сони;
F) Бир хил кўрсаткичга эга бўлган икки жамоа майдонда бўлса, асосий вақтдан кейин пенальтилар серияси ўтказилади;
G) Жамоалар олган сариқ ва қизил карточкалар ҳисоби;
Н) Қуръа

Ироқ ва Австралия жамоалари бугун ўзаро дуранг (0:0) ўйнашди ва уларнинг тўплар нисбати 4-1 кўринишда бўлди. Ҳар иккала жамоа Уммонни 2:1, Таиландни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Регламентнинг "А"дан "Е"гача бўлган бандларига кўра, гуруҳ ғолиби номини аниқлашнинг имкони бўлмади. Натижадан "F" банди кучга кирди ва жамоалар майдонда бўлгани учун гуруҳдаги ўринларни аниқлаш мақсадида пенальтилар сериясига навбат берилди. Пенальтиларда эса Ироқ омадлироқ чиқди — 3:2.

Агар ушбу жамоалар сўнгги турда куч синашишмаганда, юқоридаги регламентнинг сўнгги 2 банди кучга кириши мумкин эди.

"В" гуруҳида 1-ўринни эгаллаган жамоа (Ироқ) чорак финалда мусобақа мезбонига тушишдан қутулиб қолиши мумкин, агар Эрон ҳозир бўлаётган 3-тур ўйинида Кувайтга ютқазиб қўймаса. Ўйиннинг 30-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Кувайт 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:00, 26.09.2012.
Ўқилди: 5518 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [4989]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3424]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3040]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2450]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1676]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1654]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1618]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1539]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1537]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик