"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед" мухлисларига мурожаат қилди. "Қизил иблислар" мухлислари "шаҳарликлар"нинг мавсум якунида требль ютишидан хавотирда.
“Улар қўрқишлари шарт эмас, биз қўшнимиз. Қўшнилар ҳар доим бир-бирларига меҳрибон бўлишади", - дея мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.
"Манчестер Сити" Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогини ютишини даъво қилмоқда.
"Манчестер Сити" АПЛнинг 30-туридан кейин 70 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. "Арсенал" яна иккита ўйин кўп ўтказган ҳолда "шаҳарликлар"дан 5 очко олдинда.