«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 30-тури доирасида бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Жорий мавсумда соврин ютиш йўлида муҳим ғалаба бўлди. Биз ажойиб жамоани мағлуб этдик. Рақиб жамоада ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо из майдонда ҳукмронлик қилдик ва иккинчи голни уриш учун имкониятларга бўлдик. Иккинчисини урсак, хотиржам бўлардик. Аммо чемпионатда бундай ҳолатлар учраб турибди. Бугун биз кучли эдик.
Рафинья ва Ферраннинг ҳимоядаги ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга бўлди, улар жамоага яхши ёрдам беришди. Уларнинг жонбозлиги жуда муҳим. Улар тўпни жамоамизга қайтариб, тезкорлик билан олдинга ўтишди.
Жуда яхши ўйнадик. Биринчи бўлимда иккинчисига нисбатан камроқ вазият яратдик. Умуман олганда эса ажойиб ўйин намойиш этдик. Ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим.
Тер Штеген – жаҳоннинг энг яхши уч дарвозабонларидан бири. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли биз шундай ўйин намойиш этяпмиз. У ақл бовар қилмас посбон. У бизга кўп кафолатларни беради. Шунингдек, ҳимоямиз ҳам жуда яхши. Ҳамма гап жамоавий меҳнатда. Аммо кўп вазиятларда Марк муҳим ролни ўйнади.
Одатда биз рақибларга бунчалик кўп вазият яратиш учун имкон бермаймиз, аммо январдан ери ютқазмаётган «Атлетико» қандай формада эканини ўзингиз кўрдингиз.
Ла лигада аҳволимиз жуда яхши, аммо биз ҳали соврин қўлга киритмадик», – деди Хави.