Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кирон Дайер «Тоттенхэм»нинг «Ньюкасл»га қарши ўйини ҳақида гапирди.
Англия премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашув 6:1 ҳисобида шайхлар жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
«Антонио Контенинг «Тоттенхэм»и ҳақида айтган гапларининг барчаси ҳақиқат бўлиб чиқди. Мураббий футболчиларнинг ёмон ўйин кўрсатгани учун ишсиз қолди.
Жамоа ўйинда муваффақиятсизликка учради, «шпорлар» 0:8 ҳисобида мағлуб бўлиши мумкин эди. «Ньюкасл» ажойиб ўйнади. «Тоттенхэм»нинг жуда ёмон кўриниши ачинарли», деди Дайер.