Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

А серия. «Милан» Леаунинг дубли эвазига «Лечче»ни мағлуб этди, «Ювентус» ўз уйида «Наполи»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Кеча Италия чемпионатининг 31-тури доирасида яна 2 та ўйин бўлиб ўтди.

«Милан» ўз майдонида «Лечче»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. "Россонери"нинг ҳар икки голи Рафаэл Леау ҳисобига ёзилди. Ушбу ғалаба туфайли "Милан" ўз очколарини 56та етказди ҳамда жадвалда 5-поғонани эгаллаб турибди.

Туринда бўлиб ўтган "Ювентус" ва "Наполи" жамоалари ўртасидаги марказий баҳснинг сўнгги дақиқалари "ёнди". 82 ва 90+2-дақиқаларда "Ювентус" томонидан урилган 2та гол бекор қилинди. Дастлабки вазиятда мезбонлар ҳужумнинг бошланғич палласида ўйин қоидасини бузишгани аниқланган бўлса, иккинчисида тўп майдонни тарк этганидан кейин Кьеза жарима майдонига узатма берганди.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада эса Эльмаснинг узатмасидан кейин Жакомо Распадори "Ювентус" дарвозасини ишғол қилиб, "Наполи"га ғалаб келтирди.

Неаполликлар ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 78 тага етказиб олишди. Спаллетти жамоаси қолган 7та ўйинда 4 очкони қўлга киритса, Скудетто масаласини ҳал этади.

Италия А серияси, 31-тур
Милан – Лечче 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Рафаэл Леау, 2:0 – 74 Рафаэл Леау.
Милан – Меньян, Калулу, Томори, Тиав (Кьер, 59), Эрнандес, Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 78), Тонали (Беннасер, 60), Ребич, Рафаэл Леау (Ориги, 79), Жуниор Мессиас (Салемакерс, 59).
Лечче – Фальконе, Жандре (Романьоли, 79), Умтити, Баскиротто, Галло, Блен (Гонсалес, 75), Юлманд, Банда (Мале, 79), Ди Франческо (Эспето, 65), Уден, Сисей (Волькерлинг, 66).
Огоҳлантиришлар: Тиав (27).

Ювентус – Наполи 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 90+3 Распадори.
Ювентус – Шченсни, Ругани, Гатти, Данило, Соуле (Фаджоли, 66), Костич (Кьеза, 61), Рабьо, Локателли, Миретти (Ди Мария, 61), Куадрадо, Милик (Влахович, 90).
Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка (Ррахмани, 90), Замбо-Ангисса, Ндомбеле (Зелиньски, 68), Лосано (Элмаз, 68), Кварацхелия (Распадори, 86), Осимхен.
Огоҳлантиришлар: Локателли (23), Рабьо (40), Фаджоли (85), Ди Мария (89), Замбо-Ангисса (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:45, 24.04.2023.
Ўқилди: 1689 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7060]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2841]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2742]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2329]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2248]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2202]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2197]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2137]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [1861]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1845]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик