Англия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Кирон Дайер "Тоттенхэм"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйини ҳақида гапирди. Англия премер-лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашув 6:1 ҳисобида "қарғалар"нинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
“Антонио Контенинг “Тоттенхэм” ҳақида айтган гапларининг барчаси ҳақиқат бўлиб чиқди. Мураббий футболчиларнинг ёмон ўйин кўрсатгани учун ишсиз қолди. Жамоа ўйинда муваффақиятсизликка учради, "шпорлар" 0:8 ҳисобида мағлуб бўлиши мумкин эди. "Ньюкасл" ажойиб ҳаракат қилди. "Тоттенхэм"нинг бу ҳолати жуда ачинарли", деди Дайер Sky Sports нашрига.
"Тоттенхэм" 32 ўйиндан кейин 53 очко билан АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. “Ньюкасл” 31 ўйиндан кейин 59 очко билан учинчи ўринда бормоқда.