"МЮ" ўз футболчиси тақдири борасида бир қарорга келиши керак. Эрик тен Хаг учун бош оғриқ бўладиган бир қатор футболчилар ёзда жамоага қайтади. Улар ичида 20 ёшли ярим ҳимоячи Ханнибал Межрби ҳам бор.
У айни дамда "Бирмингем Сити" сафида ижара асосида ҳаракат қилмоқда. Ёзда футболчи сотувга қўйилиши мумкин. У мавсум давомида 22 та ўйинда қатнашди. Айни дамда Межбри 9 миллион фунтга баҳоланмоқда.