Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эшкак эшиш бўйича Олимпиада совриндори бўлган россиялик спортчи Ўзбекистон терма жамоасига қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Россиялик эшкак эшувчи Анна Пракатен Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Россия Эшкак эшиш спорти федерацияси президенти Алексей Свирин маълум қилди, дея хабар қилмоқда “ТАСС”.

Анна Пракатен 30 ёшда. У Россия терма жамоаси таркибида 2021 йилги Европа чемпионати ғолиби бўлган. Шунингдек, академик эшкак эшиш бўйича Токио—2020 Олимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритган. Анна 2016 йилгача Беларусь шарафини ҳимоя қилган.

“Анна Пракатен Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилишни ният қилмоқда. Албатта, унинг кетиши жамоамиз учун катта йўқотиш бўлади. Лекин ҳар бир спортчи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши керак. Ҳозир юқори даражадаги спортчиларимиз қийин кунларни бошдан кечирмоқда, мусобақалардан четлатилган вақтда мотивация топиш жуда қийин.

Аня қиш-баҳор мавсумида қисман мустақил, қисман терма жамоа билан шуғулланди. У фаолиятини якунлаш ҳақида ҳам ўйлади, лекин халқаро мусобақаларда иштирок эта олиш учун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишга қарор қилди.

Биз ўтган йили яхши алоқада бўлган Ўзбекистон федерацияси аввалроқ халқаро майдонда иштирок этиш учун фуқаролигини ўзгартирадиган россиялик спортчиларни қабул қилишга тайёр эканини маълум қилганди.

Ўйлашимча, халқаро федерацияга аллақачон мурожаат қилинган ва бу масала кўриб чиқилган. Агар халқаро федерация буни маъқулласа, спортчининг Ўзбекистон учун кураш олиб боришига тўсқинлик қилишдан фойда бўлмайди.

Бундай спортчилар учун 24 ойлик карантин мавжуд, аммо Халқаро эшкак эшиш федерацияси ижроқўми россиялик спортчилар ҳозирда қандай ҳолатда эканига қараб уни қисқартириши мумкин. Шунинг учун Пракатен Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этиши мумкинлигини инкор қилиб бўлмайди”, — деди Свирин.

Қайд этиш керак, айни вақтда Россия ва Беларусь спортчилари кўплаб халқаро мусобақалар қатори Олимпиада ва унга саралаш босқичини ўтайдиган турнирларда қатнаша олмаяпти. Халқаро Олимпия қўмитаси Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар сабаб мамлакат спортчиларини кўплаб мусобақаларга қўймаяпти.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:36, 24.04.2023.
Ўқилди: 1213 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3914]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2472]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2471]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2346]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2285]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2092]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2089]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2029]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1992]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1733]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик