"Челси" клуби "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликсни яна ижарага олмоқчи.
Evening Standard хабарига кўра, "кўклар" ҳозирда 23 ёшли футболчининг таркибдаги ўрнини баҳоламоқда ва якуний қарор қабул қилишдан олдин бўлажак мураббий Маурисио Почеттинонинг фикри муҳим бўлади.
Хабарларга кўра, "Челси" ҳали ҳам Феликсга доимий шартнома таклиф қила олади, аммо ёзги трансферлар ойнаси олдидан унинг ижараси бўйича яна бир шартнома ҳам кўриб чиқилмоқда.
Evening Standard нашрининг таъкидлашича, тахминан 68 миллион фунт (77 миллион евро) "Атлетико"ни португалиялик билан хайрлашишга кўндириш учун етарли бўлиши мумкин.
Феликс “Челси” сафида 15 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган. Ижара шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.













