Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Локомотив»нинг 2-даврадаги илк мағлубияти

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давра давомида ҳали бирор марта мағлубиятга учрамаган "Локомотив" ва чемпионлик учун курашни давом эттиратган "Пахтакор" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши аниқ эди. Боиси, очко йўқотилиши ҳар иккала жамоага қимматга тушарди.

Ўйин бошида жамоалар эҳтиёткорликни унутмаган ҳолда тўп суришди. Бу вазият ҳисоб очилгунча давом этди. Станислав Андреевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан олдин Абдухолиқов 3 нафар ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қила олмаганди. Пенальтини эса Андреевнинг ўзи аниқ амалга оширди.

Шундан сўнг "Локомотив" футболчилари тенглаштириш мақсадида олдинга ўтишга мажбур бўлишди.

Иккинчи бўлим бошида Равшан Муқимов ҳимоячи ўрнига майдонга Жора Оганесянни туширди. Майдонда очиқ футбол кета бошлади. Ўйиннинг 78-дақиқасида омад меҳмонларга кулиб боқди. Шерикларидан тўпни қабул қилиб олган Зайниддин Тожиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятда собиқ жамоасининг дарвозасини ишғол қилди.

Орадан 1-2 дақиқа ўтар-ўтмас Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни яна мезбонлар фойдасига оширди. "Пахтакор" тезда гол уриб олмаганида, 21-турда очко йўқотиши ҳеч гап эмасди.

Қолган дақиқаларда жамоалар ҳимояда яхши ўйнашди ва ҳисоб ўзгармади. "Пахтакор" чемпионлик учун курашни давом эттиради.

Олий лига. 21-тур
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 2:1 (1:0)
Голлар: Станислав Андреев (27-пен.), Темурхўжа Абдухолиқов (79) — Зайниддин Тожиев (78)
«Пахтакор»: Александр Лобанов, Илҳом Суюнов, Александр Клецков, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе, Владимир Козак, Ойбек Қиличев (Шерзод Каримов 43), Станислав Андреев, Темурхўжа Абдухолиқов.
«Локомотив»: Павел Бугало, Рустам Аъзамов (Александр Шадрин 71), Ислом Тўхтахўжаев, Ислом Иномов, Бобур Йўлдошев (Жора Оганесян 46), Дилшод Раҳматуллаев, Дилшод Жабборов, Садриддин Абдуллаев, Акмал Холматов, Илдар Магдеев (Максим Казанков, 62), Зайниддин Тожиев.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:22, 27.09.2012.
Ўқилди: 4094 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4551]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2514]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2339]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2010]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1614]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1517]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1492]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1399]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1355]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик