"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Александр Зинченко ва Габриэль Жезусни "Арсенал"га сотганидан афсусланмаслигини яна бир бор таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" ҳозирда Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Шаҳарликлар"нинг ҳисобида эса иккита захира ўйини бор. Қолаверса, эртага "Манчестер Сити" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилади.
"Клуб қарор қабул қилди, ҳамма рози бўлди. Футболчилар кетишни исташди, раҳбарият сотишга рози бўлди, ҳамма хурсанд эди. Энди ҳеч ким ҳеч нарсадан афсусланмайди", - деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Зинченко жорий мавсумда Премьер-лигада бир гол ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жезус лигада тўққизта гол ва бешта голли узатмага эга.