Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Шакира келиб қўшиқ айтса, менданмас»

Баҳо:
+ | -

Твиттерда бир мавзуни ўн қилиб твит ёзиш одат тусига кирмасдан эринчоқликни енгдим ва блог очиш ҳақида кўпдан бери ўйлаб юрган режамни амалга оширдим.

Аслида бунга 28 сентябрда Тошкентда ўтадиган футбол оламидаги катта тадбир сабаб бўлди.

Таксининг олд ўриндиғида ўтирганим ҳам, шом қоронғусида планшетда "лов-лов" ёнаётган твитлар ҳам, орқа ўриндиқда "Бунёдкор" стадионининг очилиши ҳақида Ғазалкентдан то Сирғали қадар ёйилган миш-мишлардан ясалган икки нотанишнинг янги ҳикоясидан ҳам чалғита олмади.

Яна ўша эски ашула: "Шакира келаркан. "Барселона" келаркан, фалончи келаркан, пистончи чиқаркан..."

Такрорлайман. Бу ҳаммаси миш-миш. Айниқса, бизнинг халқда у жуда тез тарқалиши баробарида шаклию маъноси ундан-да тез ўзгарадиган миш-миш бу. Ким келади тадбирга, "Реал"ми ё "Барселона", Шакирами ё Бейонсми каби саволларга : "Пахтакор" ва "Бунёдкор", Озод ва Гулсанам", деб жавоб қайтараяпман.

Тадбир 28 сентябр куни "Бунёдкор" стадионида 18:00да бошланади. Стадионнинг тантанали очилиш маросимига чипта чиқарилмаган. Кириш таклифнома асосида. Таклифномалар бериладиган рўйхатни Ташкилий қўмита мажлиси баённомасига кўра Тошкент шаҳар ҳокимияти аниқлайди.

Мен ҳам таклифнома олдим. Унда мен учун махсус рақам берилган бўлиб, сектор ва жой кўрсатилган. Паспортсиз таклифнома ўтмайди. Масалан, паспортим бўлмаса, таклифномам қанчалар чиройли бўлмасин, истарам не қадар иссиқ бўлмасин, стадионга киролмай қайтаман.

Таклифнома фақат ўша инсон ундан фойдалангандагина ҳақиқийдир. Мен уни сизга, ёки анави йўл ёқасида келаётган гўзал қизга берсам ҳам ҳеч ким бу таклифнома билан стадионга киролмайди.

Тадбирда 30 дақиқалик 2 таймни яхлитлаган "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Уни ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқаради.

Концерт ҳам бўлади. Демак, рақс ҳам бўлади. Бир сўз билан байрам бўлади.

Яна бир гап. Қандайдир бой ватандошимиз шу ҳафтада пойтахтда тўй қилаётган экан. Шу сабабли бугун ишхонадагилар Тошкент аэропортида тўйга "бирровга келган" Филипп Киркоров ва яна эсимда қолмаган яна бошқа юлдузларни кўришибди. Улар орасида Шакирани ҳам бор дейишди. Фарзанд кутаётган Шакира, мабодо эртага "Бунёдкор" стадиони саҳнасида қўшиқ айтиб қолса, бунга ўзим ҳам ишонолмайман, айтиб қўяй - менданмас.

Санжар Ризаев

Манба: www.sanjarrizayev.blogspot.com
Киритилди: 20:24, 27.09.2012.
Ўқилди: 8269 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13430]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6760]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5423]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5065]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3530]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2648]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2069]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1787]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик