Кириш Регистрация

Варди октябрь ойидан буён илк бор гол урди

Баҳо:
+ | -

“Лестер” АПЛнинг 33-турида “Лидс” билан меҳмонда ўйнади – 1:1.

Мезбонлар 20-дақиқада Луис Синистерранинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Улар 80-дақиқагача олдинда эди, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Жейми Варди мувозанатни тиклади. Ҳужумчи ўзининг 2023 йилдаги илк голини урди. У барча мусобақаларда қаторасига 19 учрашувда гол урмади ва АПЛдаги сўнгги голини октябрь ойида 13-турда "Вулверхэмптон"га (4:0) киритганди.

"Лидс" 30 очко билан Премьер-лигада 16-ўринни эгаллаб турибди. “Лестер” бугунги рақибидан бир очко ортда қолмоқда ва турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда.

Киритилди: 05:14, 26.04.2023.
Ўқилди: 752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.